Aks ettirish sozlash

Shrift oshirish:
Sayt rangi
Tasvirlari

Ko’rsatkichlar

Обычная версия

Жамият кундалик хўжалик фаолияти жараёнида қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

  • 0,4-500 кВ кучланишли нимстанциялар ва электр узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш;
  • электр тармоқларнинг меъёрида ишлашини таъминловчи реле ҳимояси, тизим автоматикаси, телемеханика, алоқа воситалари ва бошқа қурилмаларни лойиҳалаштириш;
  • газотурбинали, дизелли, кичик гидравлик ва бошқа турдаги электростанцияларни лойиҳалаштириш;
  • муқобил энергия манбаълари объектларини лойихалаштириш;
  • қурилиш, таъмирлаш-эксплуатация объектлари, турар-жой уйлари ва ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаштириш;
  • энергетика соҳасига доир меъёрий-услубий ва намунавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • Жамият фаолияти йўналишига оид ахборот, маслаҳат, муҳандислик ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
  • геодезия-муҳандислик изланиш, хамда геология-муҳандислик изланиш (жумладан бурғулаш) ишларини олиб бориш;
  • юридик ва жисмоний шаҳслар, шу жумладан - чет эл буюртмалари бўйича энергетика соҳаси ва унга яқин бўлган ишлаб чиқариш соҳаларида маслаҳат бериш ва эксперт ишларини бажариш;
  • лойиҳа ишларининг барча босқичларини: техник иқтисодий ҳисоблаш (ТЭР), техник иқтисодий асослаш (ТЭО), ишчи ҳужжатлар (РД), ишчи лойиҳалар (РП), иш чизмаларини ишлаб чиқиш;
  • тендер ҳужжатларини тайёрлаш;
  • муаллифлик назоратини олиб бориш;
  • энергетик қурилиш соҳасида лойиҳалаш меъёрий базасини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш ишларини олиб бориш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергетика соҳасига оид бўлган лойиҳавий ҳужжатларни мувофиқлаштириш (адаптация);
  • илмий, тижорат, техник ва экологик маълумотларни муҳандислик жиҳатдан таҳлил қилиш, йиғиш, сақлаш, ўрганиб чиқиш, ҳимоялаш, қўллаш ва амалга ошириш, ҳамда технологияларни, патентларни, муаллифлик ҳуқуқларини, кашфиётларнинг лицензияларини сотиш ва ишлатиш учун сотиб олиш;
  • корхоналарга, ташкилотларга ва жисмоний шахсларга пуллик хизмат кўрсатиш, маркетинг, тижорат ва воситачилик фаолиятини юритиш;
  • Жамиятнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
  • амалдаги қонунчиликка ҳилоф бўлмаган, Жамиятнинг фаолият мақсадларига таалуқли ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятларини амалга ошириш;
  • қонунчиликда ўрнатилган тартибда ташқи - иқтисодий фаолиятини амалга ошириш;
  • ижара фаолиятини амалга ошириш, кўчар ва кўчмас мулкларни ижарага бериш;
  • корхона учун қўшимча фойда олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида тақиқланмаган, юкорида кўрсатилмаган, бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.