«O‘ZENERGOINJINIRING» акциядорлик жамияти
акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг кун тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида хабар беради.
O‘ZENERGOINJINIRING» АЖ Кузатув кенгашининг 2024 йил 20 июньдаги баённома қарорига мувофиқ, 2024 йил 28 июнь куни соат 15-00да бўлиб ўтадиган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганини маълум қилади. Аввалроқ акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги эълон BIZNES DAILY BIRJA газетасининг 2024 йил 11 июнь куни 46 (3137)сонида нашр этилган ва 2024 йил 07 июнь куни 12-3/680 сонли хат билан хабарнома йўналтирилган. Шу туфайли акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига қўшимча равишда қуйидаги таҳрирда баён этилган ўнинчи масала киритилади:
10. «O‘ZENERGOINJINIRING» АЖ кузатув кенгаши аъзоларига мукофот тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган маълумотлар (материаллар) рўйхатига қуйидаги Низом лойиҳаси киритилсин:
-«O‘ZENERGOINJINIRING» АЖ кузатув кенгаши аъзоларига мукофот тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом.
2024 йил 28 июньда куни бўлиб ўтадиган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини чақириш бўйича қабул қилинган бошқа барча қарорлар ўз кучини сақлаб қолади.
Кузатув кенгаши.