«O‘ZENERGOINJINIRING» АЖ
ички аудит хизматининг бўш иш ўринларига танлов эълон қилади.
Мутахассисга қўйиладиган талаблар:
1. Ички аудитор аудитор сифатида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак, шу жумладан энергетика соҳасида Ички аудит хизматида камида 1 йил.
2. Ички аудитор қуйидагиларни билиши керак:- бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бериш тартиблари, миллий ва халқаро бухгалтерия стандартлари;
- аудит гсуллари ва тартиблари, миллий ва халқаро ички аудит стандартлари;
- Жамиятнинг хўжалик ва молиявий фаолиятини таҳлил қилиш усуллари;- текшириш ва ҳужжатли аудит ўтказиш қоидалари;
- солиқ тизимининг асослари, солиқларни ҳисоблаш тартиби;
- пул айланмаси, кредит, нарх белгилаш тартиблари;
- Жамиятнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-услубий материаллар;
- Жамиятнинг профили, ихтисослиги ва тузилмасининг хусусиятлари;
- бизнесни ташкил этиш ва юритиш қоидалари;
- меҳнат, молия, солиқ ва тижорат қонунчилиги;
- маркетинг ва бошқарув асослари;
- ишбилармонлик мулоқоти этикаси;
- ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;
- меҳнатни муҳофаза қилиш шартлари ва қоидалари.
Танловда куйидагига эга бўлган аудиторлар(мутахассислар) иштирок этиши мумкун:
• Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
• ички аудитор сертификати;
• олий иқтисодий маълумот тўғрисидаги диплом, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёки хорижий давлат таълим муассасаларида олинган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглаштирилган деб эътироф этилган таълим дипломи; .
• охирги ўн йилдан камида беш йил давомида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молиявий ёки солиқ назорати соҳасида амалий иш тажрибаси (шу жумладан тўлиқ бўлмаган иш вақти)эга бўлган;
• Махсус аудиторлик кўникмаларини билиш ва қўллаш қобилияти, халқаро бухгалтерия стандартларини билиш;
• ХМҲС ва МБҲС бўйича сертификатлар ва тажрибанинг мавжудлиги
• корпоратив менежер ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификатлари.
Ички аудит ходими лавозимига номзод бўлиш куйидаги шахсларга мумкин эмас:
- суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган.
- муайян муддатга давлат лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар.
- уч йил давомида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун интизомий жавобгарликка тортилган.
- бир йил давомида қасддан содир этган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазога тортилган бўлса.
- жамият Кузатув кенгаши аъзоси ёки Ижроия органи раҳбари билан қариндошлик ёки яқинлик муносабатларида бўлса.
Ҳужжатлар 2025 йил 05 апрелгача қабул қилинади.Таклифларни тақдим этишнинг якуний муддати ушбу маълумот эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида белгиланади.Танлов таклифи муҳрланган ҳолда тақдим этилади.Танловда иштирок этиш учун аризалар қабул қилинадиган манзилда: 100076 Тошкент ш., Яшнобод тумани, кўч. М. Ашрафи, 1-тор кўчаси, 9-уй.
Телефон: (0371) 291-87-24. +998 90 969-47-55 Электронная почта info@ uzenergoeng.uz, uzenergoeng