Manzilimiz: 100076, Toshkent sh, M/Ashrafiy ko'chasi 1 muyulish, 9uy
Tel:+998 71 2918757 Elektron manzil: Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в браузере должен быть включен Javascript.

«Ўзэнергоинжиниринг» АЖ хитойлик шериклар билан қўшма корхона ташкил этиш ҳамда халқаро таълим муассасасини таъсис этиш тўғрисида келишиб олди

«Ўзэнергоинжиниринг» АЖ хитойлик шериклар билан қўшма корхона ташкил этиш ҳамда халқаро таълим муассасасини таъсис этиш тўғрисида келишиб олди

Ҳозирги кунда электр энергетикасини қайта қуришнинг устивор йўналишларидан бири қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ҳисобланади. Ўзбекистон бу соҳада катта салоҳиятга эга, сўнгги йилларда қайта тикланувчи энергия манбалари қувватларини ривожлантиришда салмоқли қадам ташланди. Аҳамиятлиси, қисқа муддат ичида Ўзбекистон бу соҳада эътиборга лойиқ натижаларга эришди ҳамда 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларининг умумий генерация қувватларидаги улушини 25 фоизгача етказиш бўйича бемалол бажариш имконияти мавжуд бўлган улкан режаларга эга (бошқа мамлакатлар бунга ўнлаб йиллар мобайнида эришганлар).

Мазкур улкан лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун лойиҳаларни амалга ошириш бўйича халқаро ёндошувларга эга бўлган инжиниринг ташкилотлари, лойиҳа институтларига, шунингдек электр энергетикаси ҳамда янги технологиялар бўйича халқаро даражадаги малакали кадрлар тайёрлашга эҳтиёж сезилмоқда. Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23-25 январь кунлари Хитой Халқ Республикасига муваффақиятли амалга оширган кенг миқёсдаги давлат ташрифи доирасида «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ хитойлик шериклар билан қатор келишувларга эришди.

«Ўзэнергоинжиниринг» АЖ ва EPPEI ўртасида қўшма корхона

«Ўзэнергоинжиниринг» АЖ ва Хитойнинг электр энергетикасида режалаштириш ва инжиниринг институти (EPPEI) режалаштириш, инжиниринг ва маслаҳатлашувлар соҳасида биргаликда қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар. Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

· Замонавий шароитларни, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилишни инобатга олган ҳолда мамлакат электр энергетикасини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш. Ўзбекистон электр энергетикасини ривожлантиришнинг самарали ва асосланган режаларини ишлаб чиқиш учун Plexos, DigSILENT хисоблаш тизимлари ва бошқа шу каби замонавий, халқаро тан олинган услублар ва амалиётлардан фойдаланилади.

· Халқаро ёндошувлар ва стандартларни қўллаган ҳолда лойиҳаолди, техник ва иқтисодий инжиниринг ўрганишлари, лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқиш, базавий ва якуний лойиҳалаштириш, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, адаптациялаш ва бошқалар.

· Электр энергетикаси соҳаси, шу жумладан, лойиҳалаш, қурилиш ва фойдаланиш бўйича техник маслаҳатлар бериш, лойиҳаларни бошқариш бўйича маслаҳатлар бериш, электр энергетикаси соҳасида янги технологияларни қўллаш масалалари бўйича муҳандислик маслаҳатлари бериш. 

· Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан электр энергетикаси соҳаси бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда мутахассислар малакасини ошириш бўйича семинарлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.

 

 

Fuqarolarning arizalarini ko'rib chiqish
Ushbu axborot tizimidan foydalanib, “O‘ZENERGOINJINIRING” AJga o‘z ariza, taklif yoki shikoyatlaringizni yuborishingiz mumkin.

Qo'shimcha ma'lumot uchun quyidagi manzilga murojaat qiling: Toshkent sh., Muxtor Ashrafiy ko'chasi, birinchi qator, 9-uy va tel. 291-87-24.

Murojaatlarga o'tish

© 2019-2022, "O'zenergoinjiniring" Aksiyadorlik jamiyati

Ma'lumotlardan foydalanish shartlari

100076, Toshket sh. M.Ashrafi, 1 muyulish,9 uy
Telefon: (+99891) 291-87-57
Faks: (+99871) 291-87-26
Elektron manzil: uzenergoeng@mail.ru
Маълумотлардан фойдаланилганда www.uzenergoeng.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Hozir saytda 30 mexmonlar va foydalanuvchilar yo'q