Manzilimiz: 100076, Toshkent sh, M/Ashrafiy ko'chasi 1 muyulish, 9uy
Tel:+998 71 2918757 Elektron manzil: Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в браузере должен быть включен Javascript.

 

 

 

 

 

          2019 йил 16 майда Тошкентда (Ўзбекистон) «O‘ZENERGOINJINIRING» -Ассистем» қўшма корхонасини ташкил этиш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва ASSYSTEM ENGINEERING AND OPERATION SERVICES  (АЭОС-Франция) ўртасида ўзаро келишув  меморандуми имзоланди.

          Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, агар жамият иштирокчилари сони икки ёки ундан ортиқ таъсисчилардан ортиқ бўлса, улар ўртасида таъсис шартномаси тузилиши шартлиги белгиланган. Шу муносабат билан «O‘ZENERGOINJINIRING» АЖ ва AEOS  ўртасида таъсис шартномаси тузилди.

          Юқоридаги ҳужжатларга кўра, Таъсисчилари «O‘ZENERGOINJINIRING» АЖ ва  AEOS бўлиб «Uzenergyengineering»-Assystem» масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклида қўшма корхона (ҚК) ташкил этилди.

          Қўшма корхона фаолиятининг асосий йўналиши паст, юқори ва ўрта кучланишли электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш бўйича электр тармоқлар инфратузилмаси соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат.

          Таъсис шартномасига кўра, қўшма корхона устав капиталидаги «O‘ZENERGOINJINIRING» АЖнинг улуши 49 фоизини, AEOSнинг  қўшма корхона устав капиталидаги улуши 51 фоизни ташкил этади.

           Иштирокчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг қарорига кўра, «Uzenergyengineering»-Assystem» МЧЖ ҚК 2020 йил 3 декабрдан бошлаб «UzAssystem» МЧЖ ҚК деб қайта номланди.

 

Жамият томонидан акцияларни сотиб олиш тўғрисисда маълумот.

 

        Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва “OʻZENERGOINJINIRING” АЖ уставига асосан жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш қуйидаги холларда амалга оширилади:

  1. акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра;
  2. акцияларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида жамиятнинг кузатув кенгаши қарорига кўра;
  3. акциядорларнинг талабига кўра, агар улар акциядорларнинг умумий йиғилишида қуйидаги қарорлар қабул қилишда қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса:

а) Жамиятни қайта ташкил этиш;

б) жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш;

в) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонунининг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш;

г) Жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш.

  1. Ўзларига тегишли акциялар Жамият томонидан қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати овоз бериш натижасида Қонунга мувофиқ, акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган Жамият акциядорлари реестирининг маълумотлари асосида тузилади.
  2. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш, ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади, бу қиймат Жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишга сабаб бўладиган ҳаракати натижасида, қийматининг ўзгариши ҳисобга олинмаган ҳолда, аниқланади.
  3. Жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача мазкур Жамият акцияларига эгалик қилмаган, ёки акцияларнинг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эълон қилиши шарт. Акциядорни ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида олинган тақдирда, Жамиятнинг 50 ва ундан ортиқ фоиз акциялари эгаси мазкур акцияларни сотиб олиши шарт.

 Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.

 

© 2019-2022, "O'zenergoinjiniring" Aksiyadorlik jamiyati

Ma'lumotlardan foydalanish shartlari

100076, Toshket sh. M.Ashrafi, 1 muyulish,9 uy
Telefon: (+99891) 291-87-57
Faks: (+99871) 291-87-26
Elektron manzil: uzenergoeng@mail.ru
Маълумотлардан фойдаланилганда www.uzenergoeng.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт